Янгиликлар

13 Март 2024

"Қўриқлаш" хизмати ходимлари томонидан таълим муассасаси ҳудудида жанжалнинг олди олинди

Жорий йилнинг 13 март куни соат 12:33 да Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармасига Бўка туманида жойлашган 4-сонли умумтаълим мактабидан янги тизимда хизмат олиб бораётган қоровул ходими томонидан “ташвиш” хабари тушган. Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлари “ташвиш” хабари асосида воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, таълим муассасаси ҳудудида шу мактабнинг 11 "Г" синф ўқувчилари С.Ж., Б.А., Т.Д. ҳамда Бўка туманидаги 2 умумий ўрта таълим мактабининг 11 "Б" синф ўқувчилари И.М., О.Х. ва М.Ж. ўзаро жанжаллашгани аниқланган ҳамда жанжални бартараф этиб, ўқувчиларни ИИБ профилактика инспекторига топширган.
Профилактика инспектори томонидан ЎзР МЖтКнинг 47-моддаси бўйича чора кўриш мақсадида ўқувчиларнинг ота-онаси мактабга чақиртирилган.