ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ ДОИРАСИДА МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар доирасида Қашқадарё вилояти Миллий гвардия бўйича бошқармасида "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти Миллий гвардия бўйича бошқармаси раҳбарияти, шахсий хавфсизлик бўлими, "Қўриқлаш" бошқармаси тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими масъул ходимлари, шунингдек Қарши ҳарбий прокурори ўринбосари ва Қашқадарё вилояти ИИВ ЙХҲБ масъул инспектори ҳамкорлигида ҳарбий интизом ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асраш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидлади.
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.