“БИРЛАШСАК, БИЗ КУЧМИЗ” ДЕБ НОМЛАНГАН ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни юрт корига ярайдиган баркамол, интеллектуал салоҳиятга эга ватанпарвар инсонлар этиб улғайтириш масаласига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда эса Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамкорлигида умумтаълим мактабларида қатор ватанпарварлик тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Булунғур туманидаги 69-умумтаълим мактабида “Бирлашсак, биз кучмиз” деб номланган навбатдаги ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.
Мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида спортнинг камондан отиш, тош кўтариш ва арқон тортиш каби турлари бўйича мусобақа ҳам ўтказилди. Мусобақада фаол иштирок этган жамоалар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.