Янгиликлар

29 Март 2024
Батафсил
ХОДИМЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Хоразм вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сафларида хизмат қилиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда сайёр қабул ва бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

28 Март 2024
Батафсил
МУЗЕЙЛАР – МАДАНИЙ-МАЪНАВИЙ МЕРОС ЎЧОҒИДИР

Музейлар — тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади. Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида, Марғилон шаҳрида жойлашган “Эркин Воҳидов” номли музейга экскурсия уюштирилди.

27 Март 2024
Батафсил
ЁШЛАР УЧУН ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ёшлар ўртасида ватанпарварлик рухини шакллантириш, уларнинг онгида ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини уйғотиш ҳамда ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида бугунги кунда Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бир қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

27 Март 2024
Батафсил
Айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот юзасидан муносабат

27 Март 2024
Батафсил
ТЕАТР – МАЪНАВИЯТ ЎЧОҒИ

Куни кеча Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Миллий гвардия Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан ходимлар ва уларнинг оила-аъзоларининг маънавиятини юксалтириш, шунингдек бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва маданий хордиқ олишларини таъминлаш мақсадида спектакл намойиши этилди.

27 Март 2024
Батафсил
САМАРҚАНД ШАҲРИДА ЖОЙЛАШГАН АФРОСИЁБ МУЗЕЙИГА ЭКСКУРСИЯ УЮШТИРИЛДИ

Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида Самарқанд шаҳрида жойлашган Афросиёб музейига экскурсия уюштирилди.

26 Март 2024
Батафсил
 КИБЕРСПОРТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Юртимизда киберспортни хавфсиз ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича экотизим яратиш, мусобақалар ва турнирларни тизимли равишда ўтказиш орқали иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал киберспортга йўналтириш, ахборот технологиялари ва IT-индустрия учун салоҳиятли кадрларни тайёрлаш ва уларни соҳага жалб қилиш ишларини янада кенгайтириш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

25 Март 2024
Батафсил
ЁШЛАРДА ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИР

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан, шунингдек масъул идоралар билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилди.