ТЕАТР – МАЪНАВИЯТ ЎЧОҒИ
Куни кеча Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Миллий гвардия Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан ходимлар ва уларнинг оила-аъзоларининг маънавиятини юксалтириш, шунингдек бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва маданий хордиқ олишларини таъминлаш мақсадида спектакл намойиши этилди.
Актёрлар томонидан намойиш этилган ижро ва бир бирини такрорламас ҳаётий тасвирлар ўзининг тарбиявий аҳамиятга эгалиги билан кўплаб мушоҳадаларга сабаб бўлди. Спектаклдаги оилавий муносабатлар ва улардаги инсоний фазилатлар ва келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар томошабин тушуниши учун содда тарзда саҳнада гавдалантирилди. Бу каби тадбирлар ходимлардаги оилавий муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади десак адашмаган бўламиз.