Янгиликлар

29 Март 2024

ХОДИМЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Хоразм вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сафларида хизмат қилиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда сайёр қабул ва бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Тадбирда Хоразм вилояти "Қўриқлаш бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг оила аъзолари иштирок этди. Тадбир давомида уларнинг ижтимоий ҳимоясига доир қонунчилик моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилиб, иштирокчиларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, соҳалар кесимида хар бир ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, масъуллар томонидан назоратга олинди.
Сайёр қабул жараёнида 36 та мурожаат тингланиб, мурожаатларни 5 таси жойида ҳал қилинган бўлса, 17 таси ваколатли идораларга юборилди, 14 тасига эса тушунтиришлар берилди. Шунингдек, 11 нафар иш билан банд бўлмаган фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu