САМАРҚАНД ШАҲРИДА ЖОЙЛАШГАН АФРОСИЁБ МУЗЕЙИГА ЭКСКУРСИЯ УЮШТИРИЛДИ
Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида Самарқанд шаҳрида жойлашган Афросиёб музейига экскурсия уюштирилди.
Ташриф давомида дастлаб ходимлар қадимий халқларнинг давлатчилиги ва юришлари тарихи билан танишишди.
Ходимларга Афросиёб вилоят тарихи, бу масканларда яшаган маҳаллий халқларнинг турмуш тарзи ҳақида сўзлаб беришди. Шундан сўнг ходимлар музейдаги асори-атиқалар билан таништирилди. Бир олам таассуротлар билан музейда сақланаётган маданий ёдгорликлар билан танишган ходимлар тарихнинг жонли кўзгусига гувоҳ бўлишди.
Музейга уюштирилган бу каби саёҳатлар ходимларнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, миллий анъана ва қадриятларини ўрганиш, уларни тарғиб этиш ва келгуси авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади.