Янгиликлар

26 Март 2024

 КИБЕРСПОРТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Юртимизда киберспортни хавфсиз ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича экотизим яратиш, мусобақалар ва турнирларни тизимли равишда ўтказиш орқали иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал киберспортга йўналтириш, ахборот технологиялари ва IT-индустрия учун салоҳиятли кадрларни тайёрлаш ва уларни соҳага жалб қилиш ишларини янада кенгайтириш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Айни шу мақсадда, Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда, ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирокида киберспортнинг Counter-Strike йўналиши бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада жами 8 та жамоа иштирок этиб, ўзларининг мазкур соҳадаги кўникмаларини синовдан ўтказдилар. Якуний натижаларга кўра ғолиб деб топилган жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.