ЁШЛАР УЧУН ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ёшлар ўртасида ватанпарварлик рухини шакллантириш, уларнинг онгида ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини уйғотиш ҳамда ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида бугунги кунда Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бир қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Бугун Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Уйчи тумани 23-сонли умумтаълим мактаби қошидаги "Қалқон" махсус гуруҳ нодавлат таълим муассасаси ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилиб, унда ўқувчи ёшлар бошқармада ходимларнинг хизмат олиб боришлари ва маданий хордиқ чиқаришлари учун яратилган шарт-шароитлар ва виртуал полигон билан таништирилди. Бошқарма музейига саёҳат эса ташриф буюрувчиларда ўзгача бир таассурот қолдирди.