Янгиликлар

25 Март 2024

ЁШЛАРДА ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИР

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан, шунингдек масъул идоралар билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилди.
Боёвут тумани Ихтисослаштирилган мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган тадбирлар аввалида мутахассислар томонидан Миллий гвардия ходимлари учун яратилаётган шароитлар, ходимларнинг хизмат олиб бориш тартиби ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, ёшларга ватанпарварлик, миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчалар берилди.
Тадбирлар доирасида шахмат-шашка, стол тенниси ҳамда арқон тортиш бўйича беллашувлар уюштирилди. Бу эса ёшлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.