Мамлакатимизда давлат объектлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулклари ҳамда аҳоли хонадонларини хавфсизлигини таъминлаш борасида "Қўриқлаш" хизмати ўзининг вазифаларини бажариб келмоқда. Бу эса аҳоли тинчлиги ва хотиржамлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиб, жамиятимиз фаровонлигини таъминламоқда.
Китоб – инсоннинг энг яхши дўсти, у кишини фикрлашга ундайди, тафаккур манбаини кенгайтиришда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга бўлган иштиёқ халқимизга хос хусусиятлардан бири ҳисобланади.
Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Ички ишлар поликлиникаси мутахассис шифокорлари билан ҳамкорликда ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғлиғини муҳофаза қилиш, касалликларни барвақт олдини олиш, шунингдек соғлом турмуш тарзига риоя этишда тўғри тавсиялар бериш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик давомида сурункали ва юқумли ҳамда бошқа касалликларни олдини олиш, шунингдек, болалар соғлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида турли ватанпарварлик тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Пойтахтимиздаги Заковат аренада Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 32-йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Заковат” турнири бўлиб ўтди.
Барчамизга маълумки, бу йил Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 32 йиллиги республикамиз бўйлаб катта тантана билан қарши олинмоқда. Мазкур байрам арафасида Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор маъданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Миллий гвардия Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари учун "Халқ ва армия – бир тану бир жон!" шиори остида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: