Тошкент шаҳар “Қўриқлаш” бошқармасида “21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган тадбир юқори шукуҳда бўлиб ўтди
Маросимда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, сенатор, шоир M.Ҳожиматов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими-шоира Ш.Салимовалар иштирок этди.
Тадбир аввалида сўзга чиққанлар томонидан истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз бергани, ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўси ошгани, шунингдек, Миллий гвардия фаолияти билан боғлиқ кўплаб ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар лотин алифбосида юритилаётгани, ўзбек тили ривожи ва унинг Ватан тараққиёти учун улкан аҳамиятга эга эканлиги, тилимиз нуфузини янада мустаҳкамлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги таъкидланди.
Шундан сўнг, тадбирнинг бадиий қисмида Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ва “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг бир-биридан мазмунли саҳна кўринишлари, ифодали шеър айтишлари, қўшиқлари барчани бирдек қувонтирди.
Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, барча иштирокчилар байрамдан ҳам маънавий ҳам маданий озуқа олишди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ёшлар ўзбек тилининг бой тарихи ва маданий мероси ҳақида ҳам кўплаб янги маълумотларга эга бўлишди.