Янгиликлар

20 Октябрь 2024

"Бобур ва жаҳон маданияти" номли музейига ташриф ташкил этилди

21 октябрь – Ўзбекистонда ўзбек тили давлат тили мақомини олган кун, ҳар йили байрам сифатида нишонланади. Шу муносабат билан, Миллий гвардиянинг Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари Захириддин Муҳаммад Бобур Миллий истироҳат боғидаги "Бобур ва жаҳон маданияти" номли музейига ташриф буюрдилар.

Ташриф доирасида ходимлар музейнинг нодир асарлари, қўлёзмалар, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва атиқалари билан яқиндан танишдилар. Музейдаги ҳар бир асар ўзбек маданияти ва тарихининг ўта муҳим жонли гувоҳидир. Музей экспозициясида намоён бўлган адабий ва маданий мерос, бугунги кунда ҳам халқимиз учун муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ташриф давомида, ходимлар миллий қадриятларимиз ва тилимизнинг қимматини англаш учун муҳим бўлган ушбу маданий ва маърифий тадбирда иштирок этишгани учун мақтанарлидир. Шу билан бирга, бундай тадбирлар тилимиз, маданиятимиз ва тарихимизни чуқурроқ ўрганиш учун олиб борилаётган ишлар билан боғлиқлиги туфайли аҳамиятлидир.