Янгиликлар

18 Октябрь 2024

"Қўриқлаш" бош бошқармаси ҳудудий "Қўриқлаш" бўлинмалари жанговар шайлик йўналиши бўйича мутахассислари иштирокида ўқув-услубий йиғин бўлиб ўтди

3 кун давом этган ўқув йиғинида Миллий гвардия марказий девони, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа вазирликлари ҳамда "Қўриқлаш" бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан йиғин иштирокчиларининг жанговар ва касбий, ўқ отиш, ҳуқуқий, махсус-тиббий тайёргарликлар, киберхавфсизлик, махфийлик тартиботи йўналишларида билимлари мустаҳкамланди.
Ўқув йиғини якунида бугунги кунда соҳа ходимлари олдига қўйилаётган асосий талаблар, жанговар шайлик йўналишидаги устувор вазифалар муҳокама қилиниб, мақсадли режалар белгилаб олинди.