Янгиликлар

17 Октябрь 2024

Яшил макон, яшил табиат!

"Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси “Кузги дарахт экиш мавсуми” доирасида ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳам ушбу тадбирларда фаол қатнашиб, маҳаллаларда яшил боғлар яратилмоқда. хусусан, мамлакатимиз шаҳарларини аҳолига қулай, экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантириш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар натижасида ходимлар томонидан "Яшил макон" боғи яратилиб, 1420 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, ҳамда уларнинг парваришлари таъминланмоқда.