Янгиликлар

19 Октябрь 2024

“Она тили – Миллат маънавиятининг мустаҳкам пойдевори” шиори остида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди

Ёш ходимларни ватанга муҳаббат, хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи ва ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир этиб тарбиялаш, бу борада зарурий тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасининг Маънавият ва маърифат марказида “Она тили – Миллат маънавиятининг мустаҳкам пойдевори” шиори остида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Тадбирга ташриф буюрган вилоят Ички ишлар ҳамда "Қўриқлаш" бошқармалари Фахрийлар кенгаши аъзолари томонидан бугунги кунда Миллий гвардия тизимини янада такомиллаштириш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, соҳа ходимлари учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар тўғрисида таъкидлаб ўтилди.Даставвал тадбир иштирокчиларини яқинлашиб келаётган Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 35 йил тўлгани муносабати билан муборакбод этилди.
Қолаверса тилимизнинг миллат юксалиши ва фаровонлиги йўлида нақадар аҳамиятли эканлиги хусусида сўз борди.
Мустақиллик йилларида Она тилимизга бўлган эътибор юксалгани бор гап, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида тадбир иштирокчилари яна бир бор кенгроқ маълумотларга эга бўлишди. Учрашув чоғида Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар бошқармаларининг Фахрийлар кенгаши аъзолари том маънодаги шогирдларига ўзларининг ҳаёт йўллари, юрт тинчлиги, унинг осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашда кўрсатган фидокорона хизматлари ҳамда фаолияти давомида эришган ютуқлари тўғрисида сўзлаб бердилар. Бугунги тинч, осуда ва дориламон кунларни қадрига етиш, мамлакат тинчлиги ва равнақи учун ҳар биримиз масъул эканлигимиз хусусида ҳам тўхталиб ўтди.
Бугун ҳукуматимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имконият ва эътибор туфайли улар фан, маданият ва спорт соҳаларида эришиб келаётган ютуқларини алоҳида эътироф этилди.
Албатта, бу каби тадбирлар ҳар бир ватан посбони ёйингки ватан таянчи-ю қалқони бўлишга отланган ёш авлодни юртга садоқат, ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади.