Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди. “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусидаги учрашувда Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими масъуллари ҳамда ходимлар иштирок этишди.
Самарқанд туризм марказида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан 10 километрга югуриш марафони ўтказилди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасининг масъуллари томонидан ўқув маркази доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби орасида "Ҳаром луқма тушунчаси ва унинг асорати" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси билан биргаликда ҳарбий хизматчи, ходимлар ва уларнинг оила-аъзоларининг саломатлигини яхшилаш, спорт турларига қизиқишларини ошириш мақсадида югуриш марафони ўтказилди.
Оилавий болалар уйлари фарзандларининг бўш вақтларини мароқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида театрларга ташрифлар ташкил этилди
Хабарингиз бор, республикамиз бўйлаб “Яшил макон” лойиҳасининг баҳорги мавсумига старт берилиб, маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ҳамда марказий кўчалар атрофига турли кўчатлар экилмоқда ҳамда уларнинг парвариши таъминланмоқда.
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси масъул ходимлари томонидан Темурийлар тарихи давлат музейига саёҳат ташкил этилди.
Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган шахсий таркиби иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.