Янгиликлар

1 Март 2025

Маҳалла ёшлари учун навбатдаги ватанпарварлик тадбири

Ёшларда ватанпарварлик туйғусини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан "Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!" шиори остида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Тадбирда туманнинг Янгитурмуш, Нефтчилар, Узумзор, Офтобқўрғон ҳамда Халқабод маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди. Унда ёшлар Миллий гвардия ходимларининг ҳаёти ва улар учун яратилаётган шароитлар, қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишиб, отларда сайр қилдилар.
Шундан сўнг, ёшларга ватанпарварлик, миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчалар берилди.
Ҳудудда "Миллий либос – маънавият кўзгуси!", "Маҳаллам – менинг фахрим", "Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!", "Уч авлод учрашуви" каби мавзуларда турли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари уюштирилиб, ўғил-қизларнинг бўш вақти мазмунли ўтишига хизмат қилди.