Таълим муассасасида жанжал кўтарган фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
Жорий йилнинг 17 феврал куни соат 8:15 да Чирчиқ шаҳар "Қўриқлаш" бўлимига 18 умумтаълим мактабидан ташвиш хабари тушган.
Хабар бўйича тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига боришганда номаълум фуқаро мактаб директори билан жанжаллашаётгани аниқланган ва ҳолат зудлик билан бартараф этилган.
Дастлабки ўрганиш жараёнида мактаб директори, ушбу мактабнинг 11 синф ўқувчиси А.Шнинг уяли алоқа воситасини дарс жараёнида фойдалангани учун олиб қўйган ва ота-онасини мактабга чақиртирган. Ўқувчининг онаси З.А директорнинг ушбу ҳаракатидан норози бўлиб, директор билан ўзаро баҳслашиб жанжал кўтаргани аниқланган.
Ҳолат бўйича фуқаро З.А ходимлар томонидан ўрнатилган тартибда ИИОга топширилган ва унга нисбатан МЖтКнинг 43 ва 183 моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.