ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР ВА МУЛОҚОТ КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ
Фарғона вилояти ИИБ Қўриқлаш департаменти психологлари томонидан ходимлар ўртасида “Шахслараро муносабатларда шахснинг ўрни ва роли: коммуникатив сифатларни шакллантириш” мавзусида психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.
Ушбу тренинг доирасида иштирокчилар самарали мулоқот кўникмаларини ривожлантириш, ўзаро тушуниш ва жамоавий муҳитни мустаҳкамлашга йўналтирилган турли амалий машқларни бажардилар. Тадбир давомида шахснинг коммуникатив қобилиятларини ривожлантириш усуллари, эмпатия ва фаол тинглаш тамойиллари муҳокама қилинди. Тренинг интерактив шаклда ўтиб, унда иштирокчилар ўзаро муносабатларда тушуниш ва ҳамкорликни оширишга йўналтирилган амалий машқлар бажардилар. Шунингдек, самарали фикр алмашиш, низоларни бошқариш ва етакчилик қобилиятларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.