Қатағон қурбонлари хотираси музейига саёҳат ташкил этилди
Ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни китобхонлик бўйича билимларини кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, куни кеча Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун Навоий шаҳридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейига саёҳат ташкил этилди.
Музейда ходимлар ватанимизнинг тарихий ўтмиши, тинчлигимиз йўлида жон фидо қилган ота-боболаримиз ҳақида батафсил тушунчаларга эга бўлишди. Бундан ташқари, Ўрта Осиёнинг босиб олиниши, ўтган асрнинг 30-йиллари бошларида рўй берган сиёсий қатағон воқеалари ва бугунги дориламон кунларгача бўлган тарихий йўлларнинг босиб ўтилиши, қатағон қурбонлари хотирасининг абадийлаштирилиши, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш йўлида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.
Куннинг иккинчи ярмида ходимлар Навоий вилояти кутубхонасига ташриф буюриб, у ердаги китоблардан маънавий озуқа олишди. Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, ходимларимизнинг билим савияларини яна ошириш, улардаги Ватанимиз тарихига оид билимларини янада мустаҳкамлашдан иборат.