Мурожаатда келтириб ўтилган важлар асоссиз бўлиб, бугунги кунда Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимларнинг кийим-бош билан таъминланганлик даражаси доимий равишда Қўмондонлик назоратида.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Ана шу эзгу ишлар самараси сифатида республикамиз бўйлаб “Беш муҳим ташаббус” доирасида йигит-қизлар иштирокида турли йўналишларда беллашувлар ҳамда маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Келажак авлодни Ватанга муҳаббат, она диёримиз тарихи, аждодларимизнинг бой маънавий-маданий мероси билан яқиндан таништириш мақсадида куни кеча Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан Исҳоқхон Тўра Ибрат ижод мактаби ўқувчилари билан камондан отиш маҳорат дарси ҳамда Исҳоқхон ибрат музейига саёҳат ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг минтақавий ўқув марказлари профессор-ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш, илмий салоҳиятни юксалтириш, интеллектуал билим савияларини янада кучайтириш мақсадида ўқув семинар ташкиллаштирилди
“Янги Ўзбекистонда оила ва хотин-қизларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишнинг долзарб масалалари” мавзусида аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар иштирокида семинар бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбир доирасида Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди
Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида Фарғона шаҳрида жойлашган Ўлкашунослик музейига экскурсия уюштирилди.
Куни кеча Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан вилоятда илк маротаба ёшлар ўртасида спортнинг "Усмонов комбат системс" тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда мулкий турдаги жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида Миллий гвардия Тошкент вилоят “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари томонидан Чирчиқ шаҳрида навбатдаги тарғибот тадбирлари ташкил этилди.