КИТОБ МУТОЛААСИ ОРҚАЛИ ХОДИМЛАРНИНГ ДУНЁҚАРАШИ ЮКСАЛТИРИЛМОҚДА
Миллий гвардия Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Жиззах Минтақавий ўқув маркази билан ҳамкорликда ходимлар ва тингловчиларнинг китобга бўлган қизиқишларини ошириш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, шунингдек тарихга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Жиззах вилояти Зомин тумани Ахборот ресурс маркази ва Зомин туман тарихий музейига саёҳат уюштирилди. Дастлаб ходимлар ва тингловчилар ёқтирган адабиётларни мутолаа қилдилар, шундан сўнг ёзувчилар уюшмаси аъзолари билан давра суҳбати ўтказилди.
Куннинг иккинчи қисмида туман марказида жойлашган тарихий музейга ташриф буюриб, у ерда вилоятнинг тарихи, аҳолининг турмуш-тарзи гавдаланган экспонатлар ва фотосуратлар билан танишдилар. Ўйлаймизки, ходимлар шу куни олган билимларини келгусида шогирдлар ва фарзандларини комил инсон сифатида вояга етказишларида дастурли амал бўлиб хизмат қилади.