ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Қўқон минтақасида хизмат қилаётган шахсий таркиби иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти, Фарғона ҳарбий прокуратураси, Шахсий хавфсизлик бўлими вакиллари ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари иштирок этиб, ҳарбий интизом ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асраш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидлади. Бундан ташқари шахсий ва хизмат автотранспорт воситаларини бошқаришда ҳаракат хавфсизлигига риоя этмасликнинг аянчли оқибатлари хусусида сўз юритилди. Шу билан бир қаторда, ходимлар томонидан хизмат давомида қўл урилаётган жиноятчилик ҳолатлари юзасидан танқидий муҳокамалар ўтказилди.
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.