Янгиликлар

9 Ноябрь 2023

ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ХОДИМЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Миллий гвардия Марказий девони ҳамда "Қўриқлаш" бош бошқармаси масъуллари сўзга чиқиб, шахсий таркиб орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, қонунбузилиши ҳолатларнинг олдини олиш, йўл-транспорт ҳодисалари, тартиб-интизомни мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Тадбир якунида ходимлар ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавобларини олди.