ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ
Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами нишонланди. Тадбирда Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник А.Эшқобулов ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси А.Суярқуловлар сўзга чиқиб, бугунги кунда касаба уюшмаси фаолияти фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини қонуний асосларига мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани эътироф этилди.
Шу билан бирга "Қўриқлаш" хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, уларни ишдан бўш вақтларда дам олишлари, кам таъминланган оилаларни моддий томондан қўллаб-қувватлаб келинаётганлиги алоҳида таъкидланди ҳамда соҳа ходимлари касб байрами билан самимий муборакбод этилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани "Қўриқлаш" бўлимида ходимлар ўртасида спортнинг мини-футбол ҳамда аёллар ўртасида стол теннис бўйича бўлиб ўтган Касаба уюшмаси кубоги мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Байрам тадбири Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси "Қўриқлаш" бош бошқармаси ансамблининг хушовоз хонандалари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.