Янгиликлар

8 Ноябрь 2023

ЖОЙЛАРДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Фарғона шаҳар "Қўриқлаш" бўлими масъуллари ҳамда ҳамкорликдаги ташкилотлар билан биргаликда шаҳарнинг Тўқимачилар маҳалласи ҳудудидаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш, фуқароларга "Қўриқлаш" хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилди.

Якунда ўз хонадонларини ҳамда савдо дўконларини қўриққа топшириш истагини билдирган фуқаролардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди. Бу каби тадбирлар шаҳарнинг бошқа маҳалларида ҳам ўтказилмоқда.