Янгиликлар

14 Декабрь 2024
Батафсил
Фарғона вилоятида Миллий гвардия, ИИБ ҳамда Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди

Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия ҳамда Божхона бошқармалари ходимлари, шунингдек, бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш” йўналишида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.

13 Декабрь 2024
Батафсил
“Ходима аёллар ўртасида хизмат интизомига риоя қилишдаги долзарб масалалар, муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати

Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида “Ходима аёллар ўртасида хизмат интизомига риоя қилишдаги долзарб масалалар, муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

13 Декабрь 2024
Батафсил
Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида навбатдаги очиқ эшиклар куни ўтказилди

Эртанги кунимиз эгалари бўлмиш ёшларни ватанпарварлик, юртга садоқат ва ҳурмат руҳида тарбиялаш, ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир йигит-қизнинг муқаддас бурчи эканлигини англатиш, ҳарбийлик нақадар шарафли ва машаққатли касб эканлигини ҳис эттириш мақсадида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида навбатдаги очиқ эшиклар куни ўтказилди.

12 Декабрь 2024
Батафсил
Минтақавий ўқув марказларида навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш маросимлари бўлиб ўтди

Жамоат хавфсизлиги ва объектлар ишончли қўриқловини таъминлашнинг мутлақо янги механизм ва тартиблари жорий этилиб, бу борада "Қўриқлаш" бош бошқармаси ходимларини касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Айни шу мақсадда Миллий гвардиянинг минтақавий ўқув марказлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда марказларда Миллий гвардия сафларига янгидан қабул қилинган ходимлар ўқитилмоқда.

11 Декабрь 2024
Батафсил
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЁШЛАР УЧУН ЎЗБЕКИСТОН ЗАМОНАВИЙ САНЪАТ МУЗЕЙИГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ушбу ташаббус Миллий гвардия Хоразм вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси томонидан амалга оширилди ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, уларга жаҳон ва ўзбек тасвирий санъатидаги ноёб асарлар билан яқиндан танишиш имкониятини яратиш мақсадида ўтказилди.

9 Декабрь 2024
Батафсил
"КОНСТИТУЦИЯ – ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ"

Ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг мантиқий фикрлаш доираларини кенгайтириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

7 Декабрь 2024
Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.

7 Декабрь 2024
Батафсил
Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда

Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё архитектура ва қурилиш техникумида Гулистон ҳарбий прокуратураси ва Миллий гвардия билан ҳамкорликда вилоят "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида муаммоларини ўрганиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.