“Ходима аёллар ўртасида хизмат интизомига риоя қилишдаги долзарб масалалар, муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати
Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида “Ходима аёллар ўртасида хизмат интизомига риоя қилишдаги долзарб масалалар, муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Миллий гвардия Марказий девони ҳамда "Қўриқлаш" бош бошқармаси оилалар билан ишлаш бўйича масъул вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Унда бугунги кунда Миллий гвардия тизимида хотин-қизларнинг самарали хизмат фаолият олиб боришлари учун барча имкониятлар, шарт-шароитлар яратилганлиги ҳамда ходима аёлларни ижтимоий ва маънавий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириб бориши, хизмат вақтида йўл қўйилаётган камчиликлар устида тинимсиз иш олиб бориш лозимлиги айтиб ўтилди. Хизмат интизомига қатъий риоя қилиш ҳарбий хизматчи ва ходимлар олдида турган асосий вазифа эканлиги яна бир бор тушунтириб ўтилди.
Тадбир якунида Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган бир қатор хотин-қизларга фидокорона хизматлари ва жамоатчилик асосида ходимларнинг оила аъзоларини ўрганиш ҳамда иш самарадорлигини оширишда қўшаётган ҳиссаси учун Қўриқлаш бошқармаси раҳбариятининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.