Янгиликлар

7 Декабрь 2024

Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда

Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё архитектура ва қурилиш техникумида Гулистон ҳарбий прокуратураси ва Миллий гвардия билан ҳамкорликда вилоят "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида муаммоларини ўрганиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабулда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, тижорат банклари, Камбағалликни қисқартириш ва бандликга кўмаклашиш маркази ва бошқа давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Дастлаб раҳбарият томонидан тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари мутасадди раҳбарларга ўз савол ва таклифлари, кундалик турмушдаги ҳаётий эҳтиёжлари юзасидан мурожаат йўллади.
Бундай сайёр қабуллар фуқаролар муаммоларини тез ва ижобий ҳал бўлишида катта аҳамият касб этади.