Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирларда "Қўриқлаш" тизимларида жонбозлик кўрсатаётган жонкуяр ходимлар самимий муборакбод этилиб, уларга ўзининг юксак ҳурмати ва эзгу тилаклар билдирилди.
Соҳа равнақига ўз ҳиссасини қўшиб, сафдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларга Миллий гвардиянинг "Намунали хизматлари учун", "Миллий гвардия фидойи ходими" кўкрак нишонлари, "Қўриқлаш" бош бошқармаси раҳбариятининг фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалар, шунингдек, самарали хизматлари учун ташаккурномалар топширилди.
Иштирокчиларда кўтаринки кайфият бахш этган маросимда тақдирланганлар юксак ишонч ва эътирофдан мамнун эканлигини, бундай эътибордан руҳланиб, тизимда янада масъулият ва шижоат билан фаолият юритишларини таъкидладилар.