Янгиликлар

9 Декабрь 2024

"КОНСТИТУЦИЯ – ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ"

Ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг мантиқий фикрлаш доираларини кенгайтириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида ҳарбий хизматчи ва ходимлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилди.
Иштирокчилар турли саволларга тезкор жавоб қайтариб, билим ва иқтидорларини намойиш этишди. Баҳслар қизиқарли ҳамда дўстона рақобат руҳида ўтганидан иштирокчиларнинг ҳар бир шарт бўйича пухта тайёргарлик кўргани, уларнинг соҳага оид янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳиятидан яхши хабардор эканлигини англаш мумкин. Интеллектуал ўйинлари якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари "Энг яхши жамоа” ҳамда “Энг фаол иштирокчилар” номинациялари бўйича ҳам совриндорлар тақдирланди.
Бу каби "Заковат" ўйинлари ёш ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг интеллектуал ва професcионал билим даражаси ҳамда маънавий-ахлоқий савиясини ошириш борасидаги аҳамияти жуда муҳимдир.