Жорий йилнинг 14 апрель куни Жиззах вилояти Айдар-Арнасой кўли ҳудудида хизмат қилаётган Қўриқлаш-патруллик хизмати ходимлари назорат тадбирлари давомида номаълум фуқаролар томонидан ноқонуний балиқ овланаётганлиги аниқланиб қўлга олинади.
Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси психолог-мутахассислари томонидан Самарқанд шаҳар "Қўриқлаш" бўлимида хизмат олиб бораётган ходимлари иштирокида навбатдаги психологик тренинг ташкил этилди.
Ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Қуролли Кучларимизга ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Андижон тумани 15 умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда “Қўриқлаш” бошқармаси ташаббуси билан Фарғона шаҳрида “Соғлом ҳаёт учун” шиори остида 10 километрга югуриш марафони ўтказилди.
Куни кеча Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармасининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун Гулистон давлат университети Қатағон қурбонлари хотираси музейига саёҳат уюштирилди.
Куни кеча Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги 1 ва 9 сонли умумтаълим мактабларида "Ёш гвардиячилар" ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, Миллий гвардия ва "Қўриқлаш" бошқармалари раҳбарияти, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган шахсий таркиби иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.
Давлат объектлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулклари ҳамда аҳоли хонадонларини хавфсизлигини таъминлаш борасида "Қўриқлаш" хизмати томонидан кўплаб тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу эса аҳоли тинчлиги ва хотиржамлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиб жамиятимиз фаровонлигини таъминламоқда.