Хизмат ва ижро интизомига риоя қилиш юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасида хизмат ва ижро интизомига риоя қилиш юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Мазкур тадбир давомида ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш, шахсий таркибни Она-Ватанга ва касбига садоқат руҳида тарбиялаш, ўқитиш ва малакасини ошириш, касбий ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш борасида доимий равишда чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли ишлар амалга оширилиб борилаётганлиги тўғрисида сўз борди.
Бу билан бирга йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, шахсий таркиб билан олиб борилаётган профилактик тарбиявий ишларнинг сифати ва самарадорлигини янада ошириш, қатъий интизомий таъсир чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилиш сўнгида мутасаддилар томонидан ходимларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.