Янгиликлар

28 Март 2025

КОРРУПЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Давлатимиз раҳбарининг Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқи ва унда юртимизда коррупциядан ҳоли муҳит яратиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларнинг мазмун-моҳияти, амалга ошириш механизмларини етказиш, шунингдек Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида коррупцион ҳолатларга нисбатан муросасиз муҳитни яратиш мақсадида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, сиёсий шарҳловчи, “Шуҳрат” медали соҳиби Қобилбек Каримбеков иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида маърузачи томонидан, Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ коррупцияга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинаётганлиги, ушбу зарарли иллат ҳар қандай давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштириши, натижада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини поймол бўлиши, жаҳон ҳамжамияти ўртасида давлатнинг обрў-эътиборига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши етказилиб, ҳар бир ходим бу каби ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, юртимиз ва дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар, ўзгаришлар, долзарб масалалар юзасидан зарурий маълумотлар етказилиб, шахсий таркибни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.