Янгиликлар

27 Март 2025

Ҳудудий Қўриқлаш бошқармаларида Касаба уюшмаларининг ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилди

Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармасида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашига аъзо бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда жамоа шартномасининг 2024 йил давомида бажарилиши якунлари муҳокама қилинди ҳамда касаба уюшманинг фаолиятига доир долзарб масалалар кўриб чиқилди. Тадбирда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилоят кенгаши раиси Ш.Аллаберганов ва ташкилий ишлар бўлими мудири Х.Саттаров иштирок этиб, ташкилот олдида турган устувор вазифаларга тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, йиғилишда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан ушбу ташкилотнинг тараққиёт йўли ва уларнинг ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ҳақида маълумотлар берилди.
Бу каби тадбир Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармасида ҳам ўтказилган бўлиб, унда шаҳар ва туманлар Қўриқлаш бўлимлари ҳам видеоконференцалоқа орқали иштироки таъминланди.
Бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020–2025 йиллардаги фаолияти юзасидан маърузаси йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди ва бажарилган ишлар муҳокама қилинди.
Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва унинг аъзолари ҳамда тафтиш комиссияси раиси ва унинг аъзолари сайланди, шу билан бирга келгуси 5 йиллик учун вазифалар белгилаб олинди.
Конференция якунида кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилиб, касаба уюшма қўмитасининг раиси ва аъзолари қайта сайланди.

 

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu