Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида шахсий таркиб учун психологик тренинг ташкил этилди
Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси психологлари томонидан шахсий таркиб ўртасида “Стресс ва депрессияга қарши чидамлиликни оширишга қаратилган кўникмаларни ривожлантириш” мавзусида махсус психологик тренинг ўтказилди.
Тадбир давомида психологлар томонидан стресснинг сабаблари, унинг организм ва руҳий ҳолатга таъсири, шунингдек, бундай ҳолатларда тўғри ёндашув усуллари ҳақида маълумотлар берилди. Амалий машғулотлар орқали ходимлар онгли нафас олиш, эмоционал назорат ва ички ресурсларни сафарбар этиш каби самарали психологик усуллар билан танишдилар.
Мазкур тренинг шахсий таркибнинг касбий самарадорлигини ошириш, хизмат жараёнида руҳий барқарорликни таъминлаш ва жамоавий муҳитда соғлом психологик муносабатларни шакллантиришга хизмат қилди.