Янгиликлар

10 Август 2025

Қўриқлаш бўлинмаларида кадрлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

Қўриқлаш бўлинмаларида кадрлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, бўш лавозимларни истиқболли кадрлар билан тўлдириш механизмини такомиллаштириш, тизимда хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда коррупциявий омилларни бартараф этиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалаларига бағишланган кадрлар билан ишлаш йўналишининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлар ва йўналишлар бўйича бошқарув аппаратининг бошқарма ва мустақил бўлимлар раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбир бошида Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти томонидан кадрлар билан ишлаш йўналишида ўтдан давр мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Раҳбарлар томонидан ходимларни хизматга қабул қилишда йўл қўйилаётган камчиликлар, уларни бартараф этиш механизмлари, бўш лавозимларни истиқболли кадрлар билан тўлдириш механизмларини такомиллаштириш, хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда хизмат фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш масалалари кўриб чиқилди.
Тадбирда соҳадаги ислоҳотларни амалга оширишда кадрлар салоҳиятини ошириш, замонавий билим ва кўникмаларни жорий этиш ҳамда ходимларнинг касбий малакасини мунтазам равишда ривожлантириш муҳим омил экани таъкидланди.

Йиғилиш якунида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлаш бўйича масъул раҳбар ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.