АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРДА ШАХСИЙ ТАРКИБ БИЛАН ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНДИ
Бошқарув жараёнида раҳбар ва ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш ва улар орасида илиқ муносабатларни шакллантириш мақсадида Самарқанд, Навоий ҳамда Жиззах вилоятлар "Қўриқлаш" бошқармалари шахсий таркиблари иштирокида психологик учрашувлар ва тренинглар ташкил этилди.
Учрашув ва Тренингларда асосий эътибор раҳбар ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, ходимларга вазифалар бериш вақтида муомала маданияти ва қатъий ишонч асосида буйруқларни тўғри ҳамда аниқ бериш, уларнинг ижросини текширишда аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатларга қаратилди. “Агарда мен раҳбар бўлсам”, “Раҳбарлик мезонлари” деб номланган амалий машғулотлар давомида шахсий таркиб билан ишлаш кўникмалари, уларнинг нафақат хизмат самарадорлигини ошириш балки уларнинг оилавий муносабатларини ҳам ўрганиш ходимлар билан яқин муносабатларга киришишнинг муҳим воситасини бўлиши мумкинлиги ҳам эътироф этилди.
Шунингдек, оилада ва жамиятда ижтимоий муносабатларга киришиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган психологик муаммоларнинг шакллари ва бу муаммоларни коррекция қилиш усуллари ҳамда услублари тушунтирилди.
Бу каби психологик тренинглардан кўзланган асосий мақсад – ходимларнинг хизмат ўташларини сифатли ва самарали таъминлаш, қолаверса, ижтимоий муносабатларга киришиш жараёнида кузатиладиган стресс ва депрессия ҳолатларини олдини олишдан иборат.