Тошкент минтақавий

14 Октябрь 2025

Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчилари учун “Раҳбарнинг бошқарув маданияти”, “Раҳбар психологияси” мавзуларида психологик тренинг машғулоти ташкил этилди.

Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчилари учун “Раҳбарнинг бошқарув маданияти”, “Раҳбар психологияси” мавзуларида психологик тренинг машғулоти ташкил этилди.

Тренинг давомида раҳбарлик лавозимларида ишлаётган ходимларни бошқарувчанлик ва ташкилотчилик қобилиятлари, жамоаларнинг маънавий-руҳий муҳити аҳволини ўрганиш борасида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берилди.

Шунингдек, тренингда раҳбарларнинг юқори ташкилотчилик ва ишчанлик қобилияти, дунёқараши, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш билан боғлиқ психологик маслаҳатлар бериб ўтилди. Бундан ташқари касбий, маиший стресс (зўриқиш), депрессия ва бошқа салбий руҳий ҳолатларни олдини олиш бўйича психологик тавсиялар берилди.

Психологик тренингда қўл остидаги ходимнинг хизматга мослашиш жараёни, психологик қўллаб-қувватланиши, психоконсультатив суҳбатларнинг амалдаги тўғри ташкиллаштирилиши бўйича амалий машқлари юзасидан кўникма ҳосил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан тавсиялар берилди.