Янгиликлар

23 Ноябрь 2024

Касбий мотивларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришда тренинг машғулотларининг аҳамияти беқиёс

Барчамизга маълумки, инсоннинг касбий фаолиятга ва адаптация жараёнларига мослашишларида, шунингдек, уларда тушкунлик, депрессия каби ҳолатларнинг вужудга келишини олдини олишда, жамоада ижобий муҳитни яратишда, касбий мотивларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришда тренинг машғулотларининг аҳамияти беқиёс.
Миллий гвардия Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Қибрай тумани "Қўриқлаш" бўлимида юқорида қайт этилган ҳолатлар юзасидан Нурафшон шаҳридаги Президент мактабининг олий тоифали психологи томонидан шахсий таркиб иштирокида "Хизмат жараёнида психологик тренингларнинг ўрни" мавзусида машғулот ташкил этилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида содир бўлган ҳолатларни тўғри ва реал таҳлил қилиш, эслаш қобилиятини ривожлантириш, диққатни жамлаш, ҳамкасблар билан ўзаро муносабатларда жамоавийликни шакллантириш мақсадида "Хотира машқи", "Ким чаққон", "Соябон ва таёқча" мавзуларида тренинг машғулотлари ўтказилди.
Барча иштирокчилар малакали мутахассислар томонидан олиб борилган машғулотда ўз кўникмаларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, янги билимларга ҳам эга бўлишди.
Шунингдек, Жиззах шаҳридаги Президент мактабида ҳам вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида бу каби тренинг ташкил этилди.
"Бола ҳуқуқи ҳимоясида биргамиз!" мавзусида ўтказилган машғулот давомида "Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция"нинг тегишли моддалари ҳақида маълумотлар берилди ҳамда хизмат фаолияти доирасида юзага келиши мумкин бўлган турли вазиятлар ечими юзасидан амалий машғулотлар олиб борилди.