Янгиликлар

19 Апрель 2025

Назарий билимларни мустаҳкамлаш – самарали амалиёт асоси

Ходимларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, меҳнат муносабатларида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш, ҳамда уларни тўғри ва самарали ҳал этишга қаратилган тадбирлар бугунги кунда жуда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Шу мақсадда, Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан видеоселектор тарзида шаҳар ва туман қўриқлаш бўлимлари ходимлари иштирокида “Ходим ҳуқуқлари ва мажбуриятлари: ҳуқуқий ёндашувлар” мавзусида профилактик ўқув машғулоти ташкил этилди.
Ушбу тадбирда Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси маърузачи сифатида иштирок этиб, амалдаги қонунчилик асосида ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқий ёндашувлар, иш жойидаги ҳуқуқий маданият ва ички тартиб-қоидаларга риоя этишнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди.
Ўқув машғулоти давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олиш имконига эга бўлишди. Бундай тадбирлар ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, уларни билимли ва масъулиятли кадр сифатида шакллантиришда муҳим ўрин тутади.