ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИ – ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТИ
Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Фарғона ҳарбий прокуратураси масъуллари иштирокида тизимда хизмат қилаётган ходимлар билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида “Янги Ўзбекистон Конституцияси – инсон ҳуқуқларининг кафолати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда янги Конституцияга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти хусусида маърузалар қилинди.
Шунингдек, қўриқлаш сафларида хизмат қилаётган ходимларнинг хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, улар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ташкил этилиш лозим бўлган тадбирлар муҳокама қилинди.
Шахсий таркиб орасидаги муаммоларни ўрганиш, уларни эрта аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида масъулларга зарурий кўрсатмалар ҳам берилди.
Бундан ташқари, бошқарма юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи бош юрисконсулти томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қонунинг мазмун-моҳияти, тегишли тартибда етказиб ўтилди.
Ходимлар томонидан ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиб жарима тариқасидаги жазо белгилаш тартиблари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.