ХХI-аср техника асри. Шундай экан техника воситаларига бўлган талаб йил сайин ортиб бормоқда. Одамлар эҳтиёжини қондиришда эса автотранспорт воситалари алоҳида ўрин тутади. Транспорт воситаларидан тўғри, мақсадли ва хавфсиз фойдаланиш эса ҳар бар ҳайдовчининг билим ва кўникмаларига боғлиқ.

Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан вилоят бўйлаб, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда аҳоли орасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шундай бўлсада, ҳудудларда минг афсуски автотранспорт билан боғлиқ қатор ҳодисалар қайд этилмоқда.
Сир эмаски, автотранспорт воситалари иштирокида содир этилган автоҳалокатлар натижасида кўплаб инсонлар жабрдийда ва ногирон бўлиб қолиши, ҳаттоки ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда. Натижада бир, ёки бир неча оилалар отаси, ёки онасидан, аянчлиси фарзандидан ажралиши, яқинларининг бир умр азоб уқубат чекишига сабаб бўлмоқда десак муболаға бўлмайди.
Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармасида ўтказилган навбатдаги тадбир давомида мутахассислар ходимларнинг транспорт воситаларини бошқаришда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиши, ва янги жорий этилган қоидалар ҳамда соҳага доир янгиликлар билан таништириб ўтди.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари автоуловни бошқараётганда энгидаги либосдан куч олиб, ҳаволанмасдан, аксинча йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши, йўлларда ҳаракатланиш маданияти, ён, олд ва орқа томондан ҳаракатланаётган автоуловлар ҳамда пиёдаларга нисбатан ҳурмат билан қараши, ва ҳайдовчилик маданияти борасида атрофдагиларга ўрнак бўлиши лозим эканлигини таъкидлаб ўтилди.