Янгиликлар

20 Июнь 2023

ХОДИМЛАРНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ВА МАЪНАВИЙ БИЛИМЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси тизимларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг маънавий ва дунёвий билимларини ошириш мақсадида ҳудудларда бир қатор тадбирлар, ўқув семинарлар ўтказиб келинмоқда. Мазкур тадбирларнинг навбатдагиси Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун қимматли маълумотларга бой тарзда ўтказилди. “Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоби” ҳамда “Маънавият, унинг жамият тараққиёти ва баркамол инсон тарбиясида тутган ўрни” мавзусида Урганч Давлат Университети ўқитувчилари ҳамда Урганч тумани маънавият бўлими мутахассислари томонидан маърузалар қилиниб мазкур мавзунинг мазмун-моҳияти очиб берилди.

Семинар машғулоти давомида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг "Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида инсонни комил инсон даражасига етказадиган, унинг онги ва руҳияти билан чамбарчас боғланган бу тушунча ҳар қайси одам, жамият, миллат ва халқ ҳаётида ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган ўрин титишлигини уқтириб: “Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон – эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир” дея таъкидлаган таърифлари бугун кун учун хам ўз тасдиғини топаётган тушунча эканлиги алоҳида таъкидланди. Тадбир орқали ходимлар ўзлари қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.