Ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтқазиш мақсадида музейга экскурсия ташкил этилди.
Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси Қарши шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ўтқазиш мақсадида Ўлкашунослик музейига экскурсия ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят ўлкашунослик музейи — маданий-маърифий муассаса. 1975 йилда Қарши шаҳрида ташкил этилган. Музейда тарих, халқ амалий санъати, табиат, хотира ва қадрият бўлимлари бор. Музей фондида 20 мингдан зиёд нумизматика, археология, тасвирий ва амалий санъат асарлари, тарихий ҳужжатлар, нодир қўлёзмалар, китоблар, маиший ва этнографияга оид экспонатлар мавжуд.
Музей илмий текшириш ишлари олиб боради, фондини бойитади, китоб, каталоглар нашр этади; жумладан, Римда француз тилида чоп этилган "Қарши ўлкашунослик музейидаги шарқ қўлёзмалари каталоги" (50 дан ортиқ қўлёзмалар ҳақида маълумотлар бор) ва бошқалар Мустақиллик йилларидан Қашқадарё иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаёти соҳасида қўлга киритилган ютуқлар, фан тараққиётини намоён этувчи экспонатлар билан бойитилмоқда.
Шу билан бирга Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида, Марғилон шаҳар тарихи давлат музейига экскурсия уюштирилди.
Музей илмий ходимлари шаҳар тарихи, бу масканларда яшаган маҳаллий халқларнинг турмуш тарзи ҳақида сўзлаб беришди. Шундан сўнг, ходимлар музейдаги осори-атиқалар билан таништирилди. Музейда сақланаётган маданий ёдгорликлар билан танишган ходимлар тарихнинг жонли кўзгусига гувоҳ бўлишди.