Янгиликлар

9 Апрель 2023

“ХАВФСИЗ ХОНАДОН” КОНЦЕПЦИЯСИ АМАЛДА

Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан вилоят миқёсида жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкларининг ишончли қўриқловини таъминлашда "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, замонавий қўриқлов ускуналари ва жиҳозлари, қўриқлаш турлари, тарифлари ҳамда фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитлар юзасидан кенг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, куни кеча Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳамда “Qo’riqlash servis” Давлат унитар корхонаси мутасаддилари билан ҳамкорликда Қувасой шаҳрида яшовчи аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Дастлаб, шаҳарнинг “Амир Темур” маҳалласида яшовчи аҳоли ҳамда шаҳарнинг деҳқон бозори ҳудуди атрофидаги тадбиркорлик объектлари раҳбарлари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Тадбир мобайнида соҳа ходимлари томонидан аҳолига, мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олишда "Қўриқлаш" хизматининг аҳамияти, хизмат турлари таърифлари юзасидан маълумотлар, шунингдек, аҳолини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил маълумот ва тушунчалар берилди.

Якунда ўз хонадонини "Қўриқлаш" хизматига топшириш истагини билдирган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилинди.