МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНДИ
Халқ билан мулоқот муаммоларни ўрганиш ва тезкор ҳал этиш муҳим омиллардан биридир.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги, Ҳарбий прокуратура, Мудофаа ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва бошқа идоралар масъуллари ҳамкорликда Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
Унда Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари, уларнинг оила аъзолари, пенсионерлар ва ёшларнинг муаммолари ва таклифлари тингланди. Сайёр қабулда келиб тушган жами 40 та мурожаатдан 14 таси жойида ижобий ҳал этилди, 14 тасига ҳуқуқий тушунчалар берилди, 12 таси эса назоратга олинди.
Бу каби оммавий сайёр қабул Андижон вилояти Пахтаобод туманида ҳам ўтказилди. Унда Миллий гвардия ва бошқа ҳамкор вазирликлар тизимларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оилалари ва фуқаролар иштирок этиб, мурожаатлар мутахассислар томонидан қабул қилинди. Жараёнда келиб тушган жами 16 та мурожаатларнинг бир нечтаси жойида қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди ва 11 та мурожаатчиларга қонуний тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, кўриб чиқиш вақт талаб этадиган 3 та мурожаат тегишли мутасаддиларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.