Янгиликлар

18 Апрель 2025

ОММАЛАШИБ БОРАЁТГАН КИБЕРЖИНОЯТЛАР: ХАВФ ВА ҲИМОЯ ЧОРАЛАРИ

Бугунги рақамли даврда ахборот технологияларининг жадал ривожланиши баробарида, киберхавфсизлик масалалари ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда кибержиноятлар турлари кенг оммалашиб, жамият ва фуқаролар хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда.
Шу муносабат билан, Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида "Оммалашиб бораётган кибержиноятлар" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда ахборот хавфсизлиги соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар вакиллари иштирок этди.
Суҳбат давомида иштирокчиларга ҳозирги кунда кенг тарқалаётган кибержиноятлар – фуқароларнинг банк пластик карталаридан маблағларни ноқонуний йўл билан ечиб олиш, вирусли дастур ва иловалар орқали шахсий маълумотларни қўлга киритиш каби ҳолатлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, фуқаролар ва ходимлар киберхавфсизликни таъминлаш учун қандай оддий, лекин самарали чораларни кўришлари мумкинлиги бўйича амалий тавсиялар ҳам тақдим этилди. Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олиш имконига эга бўлишди.