Янгиликлар

19 Июль 2025

"Ходимбай" тизими асосида хизмат интизоми ва ижтимоий ҳолат ўрганилмоқда

Наманган ҳамда Фарғона вилоятлари Қўриқлаш бошқармалари раҳбарлари томонидан ходимлар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, иш самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳолатини ҳар томонлама ўрганиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур тадбирлар доирасида масъул раҳбарлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида ходимларнинг яшаш жойларига ташрифлар уюштирилиб, уларнинг турмуш шароити яқиндан ўрганилди. Ҳар бир хонадонда оила аъзолари билан очиқ ва самимий мулоқотлар ташкил этилиб, мавжуд муаммолар ўрганилди.

Ўрганиш натижасида аниқланган долзарб масалалар юзасидан мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ механизмлар белгилаб олинди.

Шунингдек, ушбу ташрифлар давомида маҳалла вакиллари, фаоллар ва жамоатчилик вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказилди. Мулоқотларда давлат ташкилотлари билан маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий муҳофазани кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.